Гидромоторларни таъмирлаш

 Гидромотор - ҳар қандай махсус машинанинг асосидир. У техник суюқликлар энергиясини механик энергияга айлантириш орқали машинани ҳаракатга келтирувчи қурилма. У тез-тез ишга тушириш ва тўхташларга чидамли, унда юқори самарали КПД ва ёниш тезлиги мавжуд. Уни қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, ўрмон ва коммунал ишлар учун мўлжалланган ускуналарни лойиҳалашда қўллайдилар.

Бироқ, бошқа кўплаб механизмлар сингари, гидромоторлар ҳам бир кун яроқсиз ҳолга келиши мумкин. Кўпинча, бузилишларнинг сабаби энг юқори юкламалар билан узоқ муддат ишлаш ва қурилмани ортиқча юклашдир. Бундан ташқари, бунга машинанинг узоқ вақт ишсиз туриши, бегона моддалар ёки эскирган зичликлар сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, мос келмайдиган қисмлар ва паст сифатли компонентларни ўрнатиш натижасида юзага келадиган бузилишлар хавфлидир.

 

Гидромоторлар таснифи

Махсус техникаларнинг механизмларида гидромоторлар одатда поршенли ва шестерняли бўлади. Катта моделлар, бурғулаш қурилмалари ва кранлар учун пошенли моторлар ўрнатилади. Осма жиҳозлар ва юритмаларда эса шестерняли моделлар ишлатилади.

Турли маркаларнинг ўзига хос хусусиятлари, асосан, гидромотор босими, тезлиги ва силжишида намоён бўлади.

Қандай гидромоторлар таъмирга муҳтож?

Янги ва ишлатилган гидромоторлар барчаси таъмирланиши мумкин. Биз барча турдаги гидромоторларини, шу жумладан оғилиш диски, планетар, коловрат ва винтли моделларни таъмирлаймиз ҳамда созлаймиз. Шунингдек, ишдан чиққан компонентлар: редукторлар, валлар, муфталар, босим пластиналари, подшипниклар, сервопошенлар, хавфсизлик клапанларини ҳам.

Қуйидаги кўрсаткичлар таъмирлаш ёки диагностика ишларини бажариш учун белги бўлиб хизмат қилади:

  • Ишчи суюқликнинг ҳаддан ташқари қизиши;
  • Шовқин ва тебраниш;
  • Техниканинг ўз-ўзидан дастлабки ҳолатига қайтиши;
  • Гидравлика тизимидаги босимни пасайиши;
  • Гидромотор ишидаги мунтазам тўхтаб қолишлар

Қайта тиклаш жараёни қандай ўтади?

Биринчидан, уста қурилмани икки босқичда ташхис қилади: визуал ва компьютер ёрдамида. Кейин ишчи суюқликларнинг босими, ҳарорати ва оқими ўлчанади. Уста эскирганлик даражасини баҳолайди ва носозликларни аниқлайди.

Таъмирлаш ишларидан олдин ишламай қолган қисмлар (мойловчилар, подшипниклар, валлар ва шайбалар) ечиб олинади. Уста қисмларни ифлосликлардан тозалайди ҳамда уларни қайта тиклайди ёки янгилари билан алмаштиради.

Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг, йиғиш амалга оширилади ва гидромотор сифат назорати синовидан ўтади. Ўртача буюртманинг бажарилиш муддати, иш ҳажмига қараб, 2 кундан 5 кунгача давом этади.

Нима учун биз

Махсус техникаларни таъмирлаш учун оддий хизмат кўрсатиш маркази тўғри келмайди, чунки мазкур машиналарнинг конструкцияси туфайли улар профессионал ускуналар ҳамда энг юқори даражадаги малакани талаб қилади.

KCHM Groupда 5 ва 6 тоифали мутахассислар ишлайди. Биз фақат махсус ускуналар ишлаб чиқарувчилари томонидан тасдиқланган ва сертификатланган бутловчи материаллари ва технологиялардан фойдаланамиз. Бажарилган барча ишлар учун биз 6 ой муддатга сифат кафолатини берамиз. Бизнинг устахонамизда доимо рус ва корейс сифатига эга зарурий оригинал эҳтиёт қисмлар мавжуд.

Сиз учун ташхислаш хизмати ҳамда кичик ҳажмли таъмирлаш учун устани объектга жўнатиш хизмати ҳам мавжуд. Бизни танлаш орқали, сиз ўз вақтида техник хизмат кўрсатилишига эришасиз, бу эса капитал таъмирлаш ва ускунанинг йўқ қилиниши нархини пасайтиради.

Ҳозироқ бизга қўнғироқ қилинг ва барча саволларингиз бўйича бепул маслаҳат олинг!

Мутахассислар Сертификати

 

KCHM Group

Манзил:
Тошкент ш, Бектемир тумани,
Олмос кўчаси, 74
Aлоқа:
Тел: +99899 300 00 66
Created by DanikGeek.com

Aлоқа

Иш тартиби 09.00 - 20.00
Пн-Сб  GMT +05:00

WhatsApp  Telegram  

+99899 300 00 66

 

Copyright © 2016-2022 KCHM Group
Все права защищены

Поиск по каталогу Uz