Тақсимлагичларни таъмирлаш
Гидравлик тақсимлагич - бу гидравлик тизимдаги суюқлик оқимини бошқарадиган ва йўналтирадиган қурилма. Тақсимлагич босим секциясидан бўлимидан гидроцилиндр ёки гидромоторгача ишлайди. Қурилманинг ишлашидаги айланиш моменти махсус жиҳозларда стрелалар, отваллар ва чўмичларни кўтариш ва ҳаракатлантириш имконини беради.
Тақсимлагич 32 МПа юқори босим даражасига мўлжалланган, шунинг учун у мустаҳкам ва бардошли металлардан тайёрлайдилар. Гидротақсимлагич махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаси, грейдерлар, бульдозерлар ва экскаваторларнинг ажралмас қисмидир.
Тасниф
Гидротақсимлагичларнинг асосий таснифи зичлаш ва бошқариш элементларининг вариациясига асосланган. Золотниклик, кранли ва клапанли гидравлик тақсимлагичлар мавжуд.
Золотникли моделлари энг ишончли ҳисобланади. Улар ҳолатларни тартибга солувчи золотник билан жиҳозланган. Кўпинча, махсус транспорт воситаларига мазкур вариант ўрнатилади.
Кранли - юқори даражадаги герметиклик ва паст ўтказувчанлик хусусиятига эга. Бу ердаги оқим махсус пробка (тиқин) билан бошқарилади.
Клапанли тақсимлагич двигателни узоқ вақт давомида иш ҳолатида сақлайди. Улар золотникли ва кранли моделлар каби хусусиятларга эга. Оқим очилиш ва ёпиш клапан томонидан бошқарилади
Носозлик сабаблари
Гидротақсимлагич бузилишига бир вақтнинг ўзида бир нечта сабаблар бўлиши мумкин. Бу ишчи суюқликларда тупроқ ва қириндиларнинг шаклланиши, қисмларнинг эскириши ёки зичлаш ва тартибга солиш механизмларининг нотўғри ишлашидир. Қурилманинг жиддий шикастланишига ортиқча юклама ёки қурилманинг нотўғри ишлатилиши натижасида келиб чиқадиган нуқсонлар сабаб бўлади.
Қандай гидротақсимлагичлар таъмирталаб ҳисобланади
Барча турдаги янги ва ишлатилган гидротақсимлагичлар таъмирланади. Қурилманинг ишламай қолганлигини қуйидаги характерли белгилар орқали тушуниш мумкин:
- Магнитлар қувватсизланганда гидродвигател ҳаракатланмаса ёки ҳаракатланса;
- Агар золотник нейтрал ёки экстремал ҳолатга ўтмаса;
- Босимни тенглаштиришда муаммоларга дуч келинса
Гидротақсимлагичларни таъмирлаш босқичлари
KCHM Groupда клапанларни таъмирлаш етти босқичда амалга оширилади.
Аввало, уста қурилмани тўлиқ ташхисдан ўтказади ва бузилишларнинг мумкин бўлган сабабларини аниқлайди. Кейин қисмлар ажратилади ва уларнинг эскирганлиги ва қайта тиклаш мумкинлигини текшириш учун ювилади.
Шундан сўнг уста таъмирлаш ишларини олиб боради ва бузилган қисмларни янгиларига алмаштиради. Қурилмада киритмалар тикланади ва мувофиқлик учун унинг қисмлари ўрнатилади. Кейин у йиғилади ва стендда синовдан ўтказилади. Тайёр иш сифат назоратидан ўтказиш учун юборилади.
Таъмирлаш ишларининг ўртача вақти иш ҳажмига қараб 2 соатдан 5 кунгача давом этади.
KCHM билан ишлашнинг афзалликлари
Бизнинг хизмат кўрсатиш марказимизда ўн беш йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган 5 ҳамда 6-тоифали мутахассислар ишлайди. Биз юқори сифатли пўлат, қуйма темир ва бронзадан тайёрланган оригинал немис эҳтиёт қисмларидан фойдаланамиз. Бизни танлаганда, Сиз ўз техникангизни ўз вақтида ташхисланиш билан таъминлайсиз, бу эса, жиддий бузилишларни олдини олишга ва янги қурилма сотиб олиш нархининг 50% гача тежашга ёрдам беради, бу 234 АҚШ долларидан ортиқ бўлган маблағдир.
Бизнинг хизмат кўрсатиш марказимизда бажарилган барча ишлар 6 ой ёки 500 мотосоат муддатга кафолатланади. Устанинг объектга ташрифи хизматидан Тошкент шаҳри ва вилоятларда ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Бизга ҳозир қўнғироқ қилинг ва гидротақсимлагич моделини бепул таъмирлаш бўйича бепул маслаҳат олинг